Банклар учун қандай мулк зарур ҳисобланмаслиги белгиланди
Марказий банк бошқаруви томонидан “Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилинди.
Банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулкларга қуйидагилар киради:
- сотиб олинган ер;
- гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар;
- кредит ва лизинг бўйича ундирилган тугатилаётган банкрот корхоналар кўчмас мулки ва бошқа мол-мулклари;
- ижара даромадини олиш ва капитал ўсиши учун ёки ҳар икки мақсад учун мўлжалланган кўчмас мулклар;
- банк фаолиятини амалга ошириш учун сотиб олинган, бироқ банк фаолиятида ва (ёки) мулкка қилинган инвестиция сифатида 3 йилдан ортиқ муддатда фойдаланилмаётган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар.
Банклар банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) мулкни 3 йил ичида сотиш чораларини кўриши ёки улардан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилиши зарур.
Банклар мулкни, шунингдек сотиб олинган юридик шахсларнинг устав капиталидаги улушларини ёки акцияларининг ҳисобини юритиши ва бу тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар ойда Марказий банкка тақдим этиб бориши лозим.
Мавзуга оид
07:50 / 24.10.2024
Давлат мулки объектларини “нол” харид қиймати бўйича реализация қилиш тартиби бекор этиляпти
10:20 / 19.10.2024
Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши янада оширилади
09:12 / 14.09.2024
Кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамларига тузатиш киритилади
13:02 / 28.08.2024