Марказий банк 17та тижорат банкини огоҳлантирди
Май ойида Марказий банк томонидан 17та тижорат банки ва 2та нобанк кредит ташкилоти огоҳлантирилган. Шунингдек, 1та микромолия ташкилотига нисбатан жарима чораси қўлланган ҳамда 3та тўлов ташкилотининг лицензияси чақириб олинган.
Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг май ойида 8 та йиғилиш ўтказилиб, уларда жами 40 та масала муҳокама қилинган. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўтказилган йиғилишлар якуни бўйича 17та тижорат банки ва 2та нобанк кредит ташкилоти фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар сабабли огоҳлантирилган, 1та микромолия ташкилотига нисбатан жарима чораси қўлланган ҳамда 3та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
“Айрим тижорат банклари бошқарувлари зиммасига ортиқча ундирилган комиссион ҳақларни мижозларга қайтариш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, кредит ахборотининг давлат реестрига ҳаққоний маълумотларни узатиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатни соғломлаштириш ҳамда иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этиш вазифалари юклатилди”, дейилади регулятор хабарида.
Мавзуга оид
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024