Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тбилиси: ғарб Гуржистондан Россия билан парвозларни бекор қилишни талаб этмаяпти
Гуржистон парламенти раиси Шалва Папуашвили ғарб Тбилисидан Россияга қарши санкциялар қўллашни ва Россия Федерацияси билан парвозларни бекор қилишни талаб қилмаётганлигини айтди. Бу ҳақда парламент спикери Гуржистоннинг "Имеди" телеканалида жонли эфирда айтиб ўтди.
Папуашвилининг таъкидлашича, “ғарбий шериклар” билан музокаралар чоғида Гуржистон томони уларга вазиятни тушунтиряпти, шундан сўнг ҳамма муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан тушунчага эга бўляпти. Спикернинг таъкидлашича, ҳеч ким Гуржистон ҳукуматини Москвага қарши санкциялар жорий этишга, жумладан, Россияга самолётлар парвозини тақиқлашга чақирмаяпти.
Аввалроқ Европа Иттифоқи Гуржистон ҳукумати Россия Федерацияси билан парвозларни қайта тиклашга қарор қилганидан афсусда эканини билдирган эди. Европа расмийларига кўра, бундай қарор Гуржистоннинг Европа йўлида хавотир уйғотади.
Россия президенти Владимир Путин ўзининг 10 майдаги фармони билан 2019 йил июнидан бери амалда бўлган Россия авиакомпанияларининг Гуржистонга парвозларига қўйилган тақиқни бекор қилди. Гуржистон бош вазири Ираклий Гарибашвили Москванинг виза режими ва Гуржистонга парвозлар бўйича тақиқни бекор қилганини ижобий қадам деб атади.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026