Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қўлбола газли сув тайёрлаш ускунаси портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Яна бир киши тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Қашқадарёда қўлбола газли сув тайёрлаш ускунаси портлаши билан боғлиқ нохуш ҳодиса содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2023 йил 15 июн куни соат 12:00 ларда Китоб тумани деҳқон бозори олдида содир бўлган.
Китоб тумани “Гулистон” МФЙда яшовчи фуқарога тегишли қўлбола усулда ясалган газли сув тайёрловчи ускунанинг сув сақлаш идишига кислородли баллондан кўп босим берилгани туфайли у ёрилиб, портлаш содир бўлган.
Оқибатда, Китоб тумани ва Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан улардан бири вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасида Китоб туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Фарғона шаҳри Қиргули мавзеси Янги аср кўчасида 27 май куни соат 10:00 лар чамасида газли сув сотиш шохобчасида углерод қўшоксиди гази тўлдирилган баллон портлаган. Оқибатда газ сув сотиш билан машғул бўлган 12 ёшли бола ва унинг отаси тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганди.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
22:06 / 23.05.2026