Ўзбекистон элчиси Сеулда Пан Ги Мун билан учрашди
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен БМТ собиқ бош котиби, Яшил ривожланиш глобал институти ассамблеяси раиси Пан Ги Мун билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат аввалида Пан Ги Мунга «Бугунги Мўйноқ» номли ҳамда «Оролни тиклаш ишлари»га бағишланган махсус фотоальбомлар тақдим қилинди. БМТ собиқ бош котиби фотоальбомларда акс эттирилган Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ишлар билан танишиб, бундан жуда таъсирланганини таъкидлади.
- Орол денгизи қуришининг минтақадаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятга даҳшатли оқибатларини ўз кўзим билан кўрганимдан буён, мазкур муаммо мен учун иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасидаги устувор йўналишлардан бирига айланган, – деди Пан Ги Мун.
Унинг сўзларига кўра, у кўплаб халқаро форумларда ўзининг ҳалокатли кўлами билан минтақадан анча узоққа чўзилган Орол муаммосига доимий эътибор қаратиб келмоқда, ушбу муаммони ҳал қилмасдан туриб, минтақа давлатларининг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлаб бўлмайди.
Пан Ги Мун 2022 йилда Яшил ривожланиш глобал институтининг Ўзбекистонда ваколатхонаси очилганини тилга олиб, ушбу институт билан Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги кўмагида Орол денгизи таназзули оқибатларини бартараф этиш, Қорақалпоғистон «яшил» реабилитациясига кўмаклашишга қаратилган қиймати 5,65 миллион АҚШ долларига тенг қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларни алоҳида эътироф этди.
Шу ўринда, у мазкур институт ваколатхонасининг Ўзбекистондаги фаолиятида Оролбўйи минтақасида барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашга қаратилган янги лойиҳаларга эътибор қаратишига ишонтирди.
Мавзуга оид
14:40 / 30.10.2024
Киев ва Сеул КХДРга қарши туриш учун алоқаларни фаоллаштирмоқда
08:50 / 22.10.2024
ОАВ: Сеул Украинага разведка ходимларини юбориши мумкин
10:51 / 22.07.2024
Сеул КХДРни яна чиқинди шарларини учиришда айблади
10:18 / 25.01.2024