Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш соҳасидаги халқаро стандартлар ўрганилмоқда
Тошкент шаҳрида озодликдан маҳрум қилиш жойларида қийноқлар, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазоларнинг олдини олиш бўйича халқаро стандартларга бағишланган тренинг бошланди.
Фото: Kun.uz
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ маълумотига кўра, ўқув машғулотлари Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офиси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ушбу тренинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасалари вакиллари учун ўтказилмоқда. Унинг асосий мақсади жазони ижро этиш муассасалари ходимларининг тегишли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, маҳкумларни қийноқлар ва шафқатсиз муомалалардан ҳимоя қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Иштирокчилар озодликдан маҳрум қилиш жойларида қийноқлар ва бошқа ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазо турларининг олдини олиш соҳасидаги халқаро стандартларни кўриб чиқмоқда. Қийноқлар ҳақидаги даъволарни ҳужжатлаштириш, қамоққа олиш жойларида шафқатсиз зўравонлик ҳолатларининг олдини олишда тиббиёт ходимлари зиммасига юклатилган бурч ва масъулият мавзулари муҳокама қилинмоқда.
Машғулотларнинг интерфаол қисмида иштирокчилар Нельсон Мандела қоидаларига асосланган амалий тадқиқотлар билан таништирилди. Маҳкумларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ҳимоя қилиш, шафқатсиз муомаланинг олдини олиш чораларини кўриш каби мавзулар ҳар томонлама муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
17:33 / 18.11.2025
Пойтахт ИИББнинг 8 нафар тезкор ходими фуқаронинг 233 минг доллар маблағини зўрлик ишлатиб тортиб олгани маълум бўлди
18:41 / 15.11.2025
ОАВ: Башар Асаднинг маҳбусларни қийноққа солган генерали Моссад агенти бўлган
09:30 / 10.09.2025
Путин Думага Қийноқларга қарши конвенция денонсацияси тўғрисидаги лойиҳани тақдим этди
09:34 / 04.09.2025