Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жорий йил битирувчиларининг тугатган таълим муассасаси маълумоти тегишли вазирликлардан олинади
Таълим муассасаси томонидан тегишли маълумотлар базага киритилганидан сўнг абитуриентлар тугатган таълим муассасаси маълумотларини янгилаб олиши мумкин.
My.uzbmb.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтишда таълим муассасасини тугатган йили сифатида 2022 йилгача бўлган йилларни танлаш мумкин. Бунда 2023 йил чиқмайди.
«Таълим назорати» канали хабарига кўра, жорий йил битирувчиларининг тугатган таълим муассасаси маълумотлари улар таҳсил олган таълим муассасаси қайси вазирлик тасарруфида бўлса, мазкур вазирликнинг базасидан реал вақт режимида олинади.
Айрим таълим муассасалари томонидан ўз битирувчилари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ шакллантирилмагани сабабли абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтган вақтда уларнинг тугатган таълим муассасаси маълумотлари чиқмаяпти.
Шундай ҳолатда абитуриентлар тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритмасдан, ўзлари таҳсил олган таълим муассасаси (мактаб, лицей, касб-ҳунар мактаби)га мурожаат қилиши керак.
Таълим муассасаси томонидан тегишли маълумотлар базага киритилганидан сўнг абитуриентлар «Тугатган таълим муассасаси» бўлимидан «Янгилаш» тугмасини босиш орқали тугатган таълим муассасаси маълумотларини янгилаб олиши мумкин.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026