Байрам шарафига беш кунлик таътил – дам олиш учун қаерга учамиз?

Кўплаб оилалар ва сайёҳлар мусулмон оламидаги муҳим воқеа – Қурбон ҳайит байрамини беш кунлик нишонлаш олдидан денгиз бўйига парвоз қилишни ва бу байрамни унутилмас тарзда ўтказишларини режа қилишмоқда. Ўзбекистон миллий туроператори  Аsialuxe Travel энг қулай ва юқори даражада ташкиллаштирилган, тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйган ҳолда, янги маданиятлар ва тарих билан танишиш, холи бўлган ҳолда ёки ширин оила даврасида дам олишни, кўплаб таассуротларга бой бўлган ажойиб йўналишларни мақсад қилган саёҳатчиларга қуйидаги масканларни тақдим этади.

Анталия, Бодрум, Мармарис, Фетҳие ва Даламан курортлари сизга байрамона дам олишни кафолатлайди!

 

Қурбон ҳайитини нишонлаш учун машҳур йўналишлардан бири Туркиянинг энг таниқли курортлари ҳисобланади. Озода пляжлар, денгизнинг тиниқ сувлари ва энг яхши меҳмонхона хизматлари, ер юзидаги жаннат ифодасини намоён этган ҳашаматли масканлар, зиёратчиларнинг ҳар қандай истагини қондириш учун ўз эшикларини очган. Айнан шу имкониятлар ҳар бир сайёҳнинг таътилини чинакам ноёб тарзда ўтказиш имконини беради. Ҳар қандай сайёҳ тақдим этилаётган оромдан роҳатланиб, анъанавий турк ошхонасининг беқиёс таомларидан татиб кўрган ҳолда, курорт муолажаларидан баҳраманд бўлиши мумкин. Туркиянинг таклиф этилаётган курортлари, шубҳасиз, таътилингизда ўчмас таассурот қолдиради. Бу имкониятни ижобат қилиш мақсадида Аsialuxe Travel компанияси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” орқали ушбу йўналишларга тўғридан тўғри рейсда, трансферларсиз ва тезда етиб бориш мумкин бўлган ноёб йўналишлар рўйхатини тақдим этди. Танланган меҳмонхонага нафақат байрамларда, балки ёзнинг энг иссиқ ойи - июлда ҳам дам олиш таклиф этилади! Сиз шунчаки танлов қилишингиз ва чамадонингизни байрамона кайфият билан йиғиб аэропортга йўл олишингизнинг ўзи кифоя:

-Анталия, 989 АҚШ долларидан, тўғридан тўғри рейс ҲАР КУНИ;

-Бодрум, 786 АҚШ долларидан, тўғридан тўғри рейслар 1 июль, 8 июль, 15 июль, 22 июль, 29 июль кунлари;

-Мармарис, Фетҳие ва Даламан, 757 АҚШ долларидан Тошкент-Даламан тўғридан тўғри рейслари ва барча қулайликларга эга автобусда трансфер 23 июнь, 30 июнь, 7 июль, 14 июль, 21 июль, 28 июль кунлари.

Прага ва Карлови Варига бой тарихий мерос билан танишиш ва соғломлашиш мақсадида кўзланган саёҳат