Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 600 млрд сўм ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистондаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор билан тасдиқланадиган низом бандлари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларига Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш учун беморларни йўллаш ва тиббиёт муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга республика даражасидаги тиббиёт ташкилотларида тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 600 млрд сўмга яқин маблағ ажратиш кўзда тутилган бўлиб, унда Ўзбекистон давлат бюджети маблағларини самарали тақсимланади.
Бундан ташқари, республика даражасидаги тиббиёт муассасалари тиббий танлов комиссиялари томонидан икки иш куни мобайнида бемор ҳақидаги маълумотлар ўрганилиб, тиббий танлов комиссияси раиси хулосасига биноан беморнинг тиббиёт муассасасига қабул қилиш санаси ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларига асосланган тиббий хизматлар пакети белгиланган ҳолда вилоят тиббиёт ташкилотларига юборилиши ҳамда вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан беморга тиббий хизмат қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланмаларни берилиши белгиланади.
Мавзуга оид
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
08:59 / 20.05.2026
Қозондан бемор ўзбекистонлик фуқаро ватанга олиб келинди
14:00 / 25.02.2026
Кундузги қараб туриш хизмати: 1 мартдан айрим тоифадаги беморлар қамраб олинади
13:53 / 17.12.2025