Жаҳон | 12:55 / 27.06.2023
17336
1 дақиқада ўқилади

Самарадаги ЙТҲ оқибатида 4 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Россиянинг Самара вилоятида 27 июнга ўтар кечаси минивен иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги икки Қирғизистон фуқароси, шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Фото: Россия ИИВнинг Самара вилояти бўйича бош бошқармаси

Gazeta.uz'нинг ёзишича, 27 июнга ўтар кечаси Россиянинг Самара вилоятида А-300 Самара-Болшая Черниговка федерал магистралининг 110-километрида Honda минивени ва Hyundai автомобили тўқнашиб кетди, деб хабар берди Қирғизистон ТИВ матбуот хизмати.

Бахтсиз ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган - икки Қирғизистон фуқароси, бир эркак ва бир аёл (1992 ва 1979 йилда туғилган), шунингдек, тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси.

7 киши (1988, 1990, 1993, 1993, 1994, 1996, 2003 йилда туғилган эркаклар) касалхонага ётқизилган.

Йўл-транспорт ҳодисасининг сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Қирғизистон томони бу масала Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакат элчихонаси назоратида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хориждаги ватандошлар билан содир бўлган воқеалар ҳақида ҳозирча маълумот бермади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид