Наманганда депутат кутубхона қуриш учун ажратилган ерни 35 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди
У харидорга 4 сотих ернинг ҳужжатларини туман кадастр палатасида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
Чуст туманида яшовчи эркак шу йилнинг май ойи ўрталарида Поп тумани ҳудудида алюмин эшик-ром цехи учун бўш ер майдони излаб юрганида халқ депутатлари туман кенгаши депутати вазифасида ишловчи шахс билан танишиб қолади. Депутат унга Поп шаҳри марказида жойлашган, илгари Поп туман кутубхонаси фаолият юритган 4 сотих ер майдони бугунги кунда ўзига тегишлилигини айтиб, ушбу ер майдонини 35 минг долларга сотиш истагида эканини билдирган.
Харидор ҳужжатларда муаммо бўлмаса ерни сотиб олишини айтади. Шунда депутат ерга эгалик қилиш ҳақидаги ва бошқа ҳужжатларни туман кадастр палатасида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилади.
У харидордан олдиндан 10 минг доллар бериб туришини, келишилган пулнинг қолган қисмини ернинг ҳужжатларини расмийлаштириш даврида олиши маълум қилади. Депутатнинг ушбу сўзлари харидорда шубҳа уйғотади ва у бу ишлар ҳақида Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилади.
Мазкур аризага асосан Наманган вилоят ИИБ ТҚХ Жиноят-қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ДХХ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда халқ депутатлари Поп тумани кенгаши депутати фуқародан кимёвий ишлов берилган 10 минг долларни олиб, унга ер майдонига тегишли бўлган қарор нусхасини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Терговга қадар текширув давомида ушбу ер майдони депутатга кутубхона қуриш учун топширилгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:00 / 25.10.2024
Сайлов яқин, партиялар нималарни ваъда қилади? – Кун дебати
12:19 / 07.10.2024
Наманганда ўзганинг фотосуратларини интернетда тарқатишини айтиб пул талаб қилган шахс ушланди
18:33 / 02.10.2024
Наманганда қадимий ерости йўлаклари, иситиш тизими ва сопол қувурлар топилди
12:24 / 24.09.2024