Ўзбекистон | 09:22 / 30.06.2023
4739
2 дақиқада ўқилади

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Қайси ҳудудда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, республикада хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 807 тани ташкил этди. 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган – 8 176 та.

Ундан кейинги ўринлардан хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони мос равишда 1 417 та ва 537 та бўлган Тошкент вилояти ҳамда Самарқанд вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишда:

— Фарғона вилояти – 459 та;
— Сурхондарё вилояти – 357 та;
— Андижон вилояти – 312 та;
— Бухоро вилояти – 298 та;
— Наманган вилояти – 220 та;
— Навоий вилояти – 207 та;
— Сирдарё вилояти – 189 та;
— Жиззах вилояти – 177 та;
— Қашқадарё вилояти – 171 та;
— Қорақалпоғистон Р. – 158 та;
— Хоразм вилояти – 129 та.

Мавзуга оид