Ҳозирги қоидага кўра, футболчи тўп узатилаётган пайтида рақиб футболчисига нисбатан танасининг исталган қисми дарвозага яқинроқ бўлиши офсайд ҳисобланади.
Янги қоидага кўра, агар футболчи жамоадошидан тўп узатилаётган пайтда рақиб футболчисига нисбатан бутун танаси билан дарвозага яқинроқ бўлиши офсайд ҳисобланади.
Янги қоида дастлаб Италия, Швеция ва Нидерландия қуйи лигаларида синовдан ўтказилади.











