Япония кучли ёмғирлар туфайли 2 млн кишини эвакуация қилишга тайёрланмоқда
Япониянинг бир қатор префектуралари маъмурияти кучли ёмғирлар фонида сув тошқини, ер кўчкиси ва дарёлар тошиши хавфидан огоҳлантирмоқда.
Японияда тўхтовсиз ёмғирлар фонида мамлакат жанубидаги Кюсю минтақаси ҳукумати кўплаб ҳудудлар учун эвакуация зарурати ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда 3 июл, душанба куни эрталаб Япониянинг NHK телеканали ўз сайтида маълум қилди.
Кумамото, Фукуока, Оита, Миядзаки, Сага ва Ямагути префектураларида кўчки хавфи ниҳоятда юқори даражага кўтарилди, дейилади хабарда. Аввалроқ Франциянинг AFP ахборот агентлиги эҳтимолий эвакуация ҳақидаги огоҳлантириш Япония ғарбидаги икки миллионга яқин одамга таъсир қилгани ҳақида хабар берган эди.
Хусусан, Фукуока жануби-ғарбий префектурасидаги Курумэ шаҳрида 115 мингга яқин ва шу номдаги префектуранинг Кумамото шаҳрида 360 минг киши тегишли огоҳлантириш олди.
Об-ҳаво шароити туфайли бир қатор ҳудудларда инфратузилма шикастланган. Шу тариқа, Япония ғарбидаги Ямагути префектурасида кучли ёмғир туфайли темирйўл алоқаси узилиб қолди, Минэ шаҳрида эса дарё орқали ўтувчи темирйўл кўприги қулаб тушди.
Япония жануби-ғарбида ҳар йили ёзда кучли ёмғир ёғади, бу эса дарёлар тошқини, кенг ҳудудларни сув босиши, кўчкилар ва одамларнинг қурбон бўлишига олиб келади. Токиодаги Миллий метеорология хизмати кучли ёмғир 4 июл куни ҳам давом этиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024