Ўзбекистон | 09:43 / 07.07.2023
3689
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 5 июль куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати Мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар йиғилишида иштирок этди

Фото: Dunyo

ТИВ маълумотига кўра, форумда 93 давлат ва 11 та халқаро ташкилот делегациялари қатнашди

Тадбирда мазкур тузилманинг қисқа ва узоқ муддатга мўлжалланган фаолият йўналишлари, минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди. 

Анжуманда ТИВ раҳбари Ўзбекистоннинг 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига номзоди барча аъзолар томонидан қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид