Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда аёллар ва эркакларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги маълум қилинди
Фото: KUN.UZ
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасининг 6 йил давомида ривожланиш динамикасини таҳлил қилди.
Қайд этилишича, ўтган 6 йил давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,1 марта ўсиб, 1,7 трлн сўмдан 6,4 трлн сўмга етди.
2017 йилда Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 73 ёшни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 74 ёшга етди. Жумладан, аёлларнинг ўртача умр давомийлиги 77 ёш, эркакларники 72 ёшни ташкил этган.
2017-2022 йилларда шифохоналар сони 187 тага ёки 2017 йилга нисбатан 16 фоизга ортиб, 2022 йилда 1 322 тага етди, шифохоналардаги ўринлар сони эса 2017 йилдаги 135,7 мингдан 170 мингга ёки 25 фоизга ошди.
Мавзуга оид
17:59 / 06.05.2026
Самарқандда хатна фожиаси: соғлом болаларни носоғлом тизим ўлдирди
07:12 / 06.05.2026
2030 йилгача 3 мингдан ортиқ давлат тиббиёт муассасаси лицензияланади
21:10 / 03.05.2026
Наманганда аёл укол олаётганда вафот этгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
22:14 / 20.04.2026