Қулай рақамли технологиялар Beeline Uzbekistan корпоратив мижозларига кўплаб вазифаларни масофадан туриб ҳал қилиш – масалан, сайтдаги шахсий кабинет орқали уланган хизматларни бошқариш имконини беради. Эндиликда юридик шахслар ва тадбиркорлар ҳам масофадан туриб оператор билан шартнома тузишлари мумкин. «Онлайн уланиш» махсус хизмати «postpaid» тўлов тизимига эга корпоратив мижозлар учун мўлжалланган.

«Биз мижозларимизнинг, шу жумладан эндигина уланишни режалаштираётганларнинг вақтини қадрлаймиз. Шу боис тадбиркорлар ва юридик шахслар ўзларига қулай бўлган исталган жойдан алоқа хизматларидан корпоратив фойдаланиш бўйича шартнома тузишлари мумкин, бу эса вақт ва харажатларни тежайди. «Онлайн уланиш» тугмани бир неча марта босиш билан барча ҳужжатларни тўлдиришга ёрдам беради ва бу хизмат Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мавжуд», — деди Beeline Uzbekistan корпоратив ривожланиш бўйича директори Дмитрий Фисенко.

Ходимларни телекоммуникация хизматлари билан тезда таъминлаш учун бир нечта оддий амалларни бажариш кифоя. Ишни бошлаш учун Beeline Uzbekistan сайтидаги "Корпоратив мижоз бўлиш" ҳаволаси орқали ўтиш, алоқа маълумотларини кўрсатиш ва шахсий ЭРИ калити ёрдамида шартномани рўйхатдан ўтказиш керак. Сўнгра — олдиндан ҳисобланган миқдорга ҳисобни тўлдириш, тариф режасини ва ёққан рақамларни танлашдан иборатдир. Мижознинг вакили тайёр SIM-карталарни аризада кўрсатилган Beeline Uzbekistan’нинг офисидан ишончнома орқали олиши мумкин ёки буюртма расмийлаштиришда, махсус опцияни танлаш орқали етказиш хизматидан фойдаланиш имконияти мавжуд.

Хизматдан ҳам янги корпоратив мижозлар, ҳам аввалдан Beeline Uzbekistan хизматларидан фойдаланиб келаётган компаниялар фойдаланиши мумкин. Онлайн уланиш ҳақида батафсил маълумотларни digital-операторнинг сайтидаги махсус бўлими орқали билиб олишингиз мумкин: https://b2b-online-sales.beeline.uz/


Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.