Тажрибали Зафар Раҳимов жамоаси 2023 йилнинг ёзги мавсуми иккинчи ўйинида иштирок этади.
Ўйинни тасвирга олиш жараёнидан лавҳалар
1-раунд саволи бир соҳа кишилари оёқларини чалиштириб ўтиришлари ҳақида бўлди. 1-савол жамоага бироз қийинлик қилди ва ҳисоб телетомошабинлар фойдасига очилди – 0:1.
Жамоа аъзоси Сардор Аҳмедов
2-раундда XX аср бошларидаги Англияда нимани қушларни заҳарлайди, сигирларнинг сутини қочиради ва экинларга ўт кетишига сабабчи бўлади, деб таърифлашгани ҳақида бўлди. Бу раундни ҳам жамоа ўйинга киришиб олиш жараёнида бой берди. Ҳисоб – 0:2.
Жамоа аъзоси Умид Валиев
Мавзуга оид
3-раунд саволи ҳарбий автомобиллар кузовининг тепа қисми нега овал шаклда қилиниши ҳақида бўлди. Бу саволга ҳам жамоа тўғри жавоб топа олмади. Ҳисоб – 0:3.
Жамоа аъзоси Жамшид Адилов
Навбатдаги раунд саволи Лев Толстойнинг “Анна Каренина” асаридан бўлди. Ушбу саволга жамоанинг энг олди ўйинчиларидан бири Бобур Максимов тўғри жавоб бериб, жамоасига илк очкони олиб келди. Ҳисоб – 1:3.
5-раундда Жалолиддин Румий ва шогирдлари ўртасида ишқ ва севгининг фарқи бўйича суҳбат ҳақидаги савол ўйналди. Жамоа Румийнинг ишқ ва севги ҳақидаги таърифига етиб бора олмади. Ҳисоб – 1:4.
Кейинги раундда ўзбек рассоми Шуҳрат Маҳкамов чизган бир картина кўрсатилиб, картина кимга бағишлангани сўралди. Қийин аҳволда қолган жамоа ушбу саволда клуб ёрдами олишни мақсад қилди. Бироқ клуб ёрдамида айтилган вариантлар орасида тўғриси ҳам янграган бўлса-да, жамоа нотўғри вариантга тўхталди. Шундай қилиб, ҳисоб жар ёқсига келиб қолди – 1:5.
7-раундда Саъдий Шерозийнинг асарида яхши дўст ва ёмон дўстга ўхшатилган буюмлар ҳақидаги савол тушди. Жамоа сардори Зафар Раҳимов ушбу саволга тўғри жавоб бериб, жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди. Ҳисоб – 2:5.
Жамоа сардори Зафар Раҳимов
Кейинги раундда ҳам жамоа ишончли ҳаракат қилиб, топишмоқлар мавзусидаги блицни ўз фойдасига ҳал қилди ва ҳисобни 3:5 кўринишига келтирди. Ушбу раундда айниқса, блицнинг нисбатан қийинроқ бўлган 3-саволига тўғри жавоб топган Сухроб Шариповнинг хизматларини эътироф этиш зарур.
Жамоа аъзоси Сухроб Шарипов
9-раундда жамоа яна бир муҳим очкони қўлга киритиб, ва-банк раунди сари яна бир қадам ташлади. 1985 йилги бир мультфильм ва унинг 2011 йилги ремейки ҳақидаги саволни жамоа қийинчиликсиз топди ва ҳисобни 4:5 кўринишига келтирди.
Кетма-кет тўғри жавоблар бериб келган жамоа 1:5 ҳисобидан 4:5га ҳам етиб келди. Энди жамоа яна бир саволга тўғри жавоб берса, ва-банк раундини ўйнаш имконига эга бўлади.
10-раундда шоир Ибройим Юсупов қайси ўсимликни массагет қўшинига ўхшатгани ҳақида савол ўйналди. Бир дақиқа давомида иккита вариантдан қайси бирини беришга қийналган жамоа якунда тўғрисини танлай олди. Ҳисоб 5:5.
Ниҳоят жамоа узоқ кутилган 11-раундга етиб келди ҳамда ва-банк раундини танлади. Ўйин столида фақат Бобур Максимов қолди. Агарда у тўғри жавоб топса, жамоа 6:0 ҳисобида ғалаба қозонади ва мавсум финалига чиқишга яққол даъвогар бўлиб олади, аксинча бўлса, у ҳолда жамоани 0:6 ҳисобидаги мағлубият кутиб турибди.
Сўнгги раундда ёш рассом Олим Муҳаммадалиев қаламига мансуб, қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи сурат асосида тузилган савол ўйналди. Бобур Максимов саволнинг жавобига жуда яқин келган бўлса-да, афсуски, бироз бошқача жавоб берди. Ўйинда клуб манфаатини ҳимоя қилувчи вакил Умид Наримов Бобур Максимовнинг жавоби мантиқан тўғрилиги ва уни қабул қилиш кераклигини билдирган бўлса-да, бошловчи ва магистрларнинг фикрлари бироз бошқача бўлиб чиқди ва якунда жамоанинг жавоби нотўғри деб топилди.
Клуб манфаатини ҳимоя қилувчи вакил Умид Наримов
Шундай қилиб, биринчи ярмида мухлислар устунлигида, иккинчи ярмида эса билимдонлар устунлигида ўтган чиройли ўйин якунда телетомошабинлар фойдасига ҳал бўлди. Илк ўйиндаги 6:1 ҳисобидан сўнг қолган 3 та жамоа ҳам катта эҳтимол билан ва-банк раундига мурожаат қилади.
Ўйин стенограммаси билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.
Инсон шу кўринишда маза қилиб ўтиради. Улар кўпинча иш жойларида шу кўринишда ўтиришади. Бу ҳолатда ўтирганда, мушаклар бутунлай бўшашади. Айнан шу "бўшашиш" уларга керак. Шундан бу кўринишда ўтиришни "Улар" усули дейишади.
Диққат савол: Қайси соҳа кишилари ҳордиқ олишни ёқтиришади ва нега бу кўринишда ўтириш уларга керак?
Жавобни Сардор Аҳмедов беради: Бизнинг фикримизча, улар - сухандонлар. Балки, узоқ вақт давом этадиган эфир олиб борганда, шунақа усул улар учун ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам бериши мумкин.
Тўғри жавоб: Мушаклар бўшашганда, чалкаштириб ўтирган оёқлар пастга тушиб кетади. Тепадаги оёқни тушиб кетиши уларни уйғотиб туради. Чунки, улар постда ухламаслиги керак. Бу усулни "Қоровуллар усули" дейишади.
2-раунд. Савол муаллифи: Шуҳрат Рустамов, Қамаши тумани, Қашқадарё вилояти
Бошловчи: ХХ аср бошларига келиб, Англиядаги газеталар У ни ёмонлаб ёза бошлашди. Гарчи ундан инсон тараққиётига катта фойда бўлётган бўлса-да, аҳоли ундан норози. Нега деса, қушлар заҳарланмоқда, сигирларнинг сути қочяпти, далада экинларга ўт кетмоқда.
Диққат савол: Нимадан фермерлар норози бўлишган?
Жавобни Умид Валиев беради: Бизнинг фикримизча, Англия ҳудудларини электрлаштириш ушбу саволдаги ҳолатларни келтириб чиқарган.
Тўғри жавоб: ХХ аср бошларига келиб, улар ўша пайтда кўмир билан юрган, кўмир билан ҳаракатланган. Демак, улардан чиққан тутун қушларни заҳарлаган, сигирлар унинг ҳидидан қочиб сутлари қочган ва далада экинларга ўт кетган. Чунки, поезд йўллари қоқ даланинг ўртасидан ўтарди.
Диққат савол: Нега ҳарбий автомобилларнинг кузовининг тепа қисми тўғри тўртбурчак эмас, эгилган ҳолда, овал ҳолда бўлади?
Жавобни Жамшид Адилов беради: Дейлик, агар унинг тепа қисми тўғри тўртбурчак бўлса, бекиниш имконияти бўлади ва у пастдан кўринмайди. Буларда эса унақа имконият йўқ.
Тўғри жавоб: Ҳарбий самолётларга ортганда бортига сиғмай қолиши ёки ҳалақит қилиши мумкин. Шунинг учун, айнан заводларда шундай ҳолатда ишлаб чиқарилади.
Бошловчи: 2011-йилда ишлаб чиқарилган бир филм ремейкининг номи ҳам, ичидаги предметларининг ранглари ҳам 1985-йилдаги илк экранизацияникидан фарқ қилади. Биринчисининг ичидаги қизил, иккинчида оққа, биринчидаги оқ, иккинчида қорага ўзгарган. Шунингдек, ремейкда аждар образи ҳам бор. Биринчисида эса аждар йўқ.
Жавобни Сардор Аҳмедов беради: Зумрад ва Қиммат мултфилми
Тўғри жавоб: Жавоб тўғри
Ҳисоб: 4️ - 5️
Билимдонлар жамоаси 1 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.
10-раунд. Савол муаллифи: Ислом Маркабоев, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон
Бошловчи: Ўзбекистон Қаҳрамони, қорақалпоқ шоири Ибройим Юсупов бир шеърида Уни қадимги массагет лашкарига қиёслаган. Ўз ерларин ёвлардан сабот билан қўриқлагани учун, матонат билан қўриқлагани учун. Фанда Уларнинг оқ ва қора рангдагилари учраши айтилади. Оқ рангдагисининг бўйи 5 метргача етади. Бўйнигача ерга ботса ҳам, сабот билан ҳудудини ҳимоя қилади, дейилади шеърда.
Тўғри жавоб: Тўғри айтдингиз, қизлар анча ҳаяжонда, юраклар така-пука. Воқеа қишлоқлардан бирида рўй бераётгани балки сизга ёрдам берарди. Демак, бу уйга қизларнинг тақдирини ҳал қилувчи кимлардир келган. Улар узоқдан совчиларни бекиниб кузатиб туришибди.