Жаҳон | 08:54 / 18.07.2023
3956
2 дақиқада ўқилади

Россияда ОИВ билан касалланган беморлар дори етишмовчилигидан шикоят қиляпти

Россиянинг 18 вилоятида ОИВ билан касалланган беморлар антиретровирус дориларнинг етишмаслиги ҳақида хабар берди. Ушбу дориларнинг баъзилари Россиянинг ўзида ишлаб чиқарилади.

Фото: azbyka

Россиянинг 18 минтақасида беморлар ОИВга қарши курашиш учун антиретровирус (АРВ) дориларининг етишмаслигига дуч келмоқда. Бу ҳақда 17 июль, душанба куни «Пациентский контроль» жамоат ҳаракатининг Россия Давлат думаси, ҳукумати ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига йўллаган хатига таяниб, «Ведомости» нашри хабар берди.

Ташкилот маълумотларига кўра, беморлар 11та АРВ дори воситалари, жумладан, Россияда ишлаб чиқарилган арзон дори воситаларини етказиб беришда узилишлар ҳақида хабар берди. Шу сабабли, шифокорлар даволаш режимларини ўзгартиришга, оғир ножўя таъсирлар туфайли илгари ташлаб қўйилган дори-дармонларни қайта ёзишга мажбур бўлмоқда, дейди «Пациентский контроль». Кўпинча, бу йил АРВ дори-дармонларининг танқислиги Санкт-Петербург, Ленинград, Свердловск, Тюмен вилоятларида, шунингдек, Донецк вилоятида қайд этилган. 

2022 йилдан 2025 йилгача федерал бюджетда ОИВ, шунингдек, сил ва гепатит Б ва Cни даволаш учун АРВ дори-дармонларини сотиб олиш ҳар йили бир хил миқдорни - 31,7 миллиард рублни ўз ичига олади, дея хабар берди «Ведомости»га Россия Молия вазирлиги. Идоранинг таъкидлашича, Россия ҳудудларидан 2024-2026 йилларга мўлжалланган бундай дори-дармонларни сотиб олиш учун бюджет бўйича аризалар келиб тушмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид