08:47 / 19.07.2023
7205

Ғарб Киевнинг қарши ҳужуми учун 63 минг украиналик аскарни ўқитди

Ғарб давлатлари коалицияси Украинанинг 17 та бригада жанговар гуруҳи ва 63 мингдан ортиқ аскарини Киев қарши ҳужуми учун тайёргарликдан ўтказди, дея маълум қилди АҚШ Мудофаа вазирлиги «Рамштайн» форматидаги учрашув якунлари бўйича.

Фото: GENYA SAVILOV / AFP

Ғарб давлатлари коалицияси Украинанинг 17 бригада жанговар гуруҳини ва 63 000 дан ортиқ аскарини Киев қарши ҳужуми учун тайёргарликдан ўтказган, биргина АҚШ улардан 15 000 нафарини ўқитди ва «машғулотлар давом этмоқда». Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Милли маълум қилди. 18 июль, сешанба куни Милли АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин билан биргаликда онлайн тарзда ўтказилган Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳининг («Рамштайн» формати) ўн тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича Пентагонда бўлиб ўтган матбуот анжуманида нутқ сўзлади

Миллининг эслатишича, Қўшма Штатлар Киевга 800 миллион доллар (712 миллион евро)гача бўлган қўшимча хавфсизлик ёрдами пакетини тақдим этган. Тўпламга қўшимча артиллерия тизимлари, жумладан, HIMARS ва Patriot зенит-ракета тизимлари каби ҳаво мудофаа қуроллари киради. Бундан ташқари, пакетда танкка қарши ва аниқ бошқариладиган авиация ўқ-дорилари, шунингдек, қурол-яроғлар бор, дея маълум қилди Пентагон. Билдирилишича, АҚШнинг Украинага хавфсизлик бўйича кўрсатган ёрдами умумий миқдори 40 миллиард доллардан (36 миллиард евро) ошган.

Гап нафақат «Россиянинг ноқонуний уруши», балки «Россияга ҳеч қандай ҳарбий хавф туғдирмаган мамлакатга қарши кераксиз уруш» ҳақида ҳам бормоқда, деди Марк Милли. 

Ўз навбатида, Пентагон раҳбари украиналик учувчиларни тўртинчи авлод F-16 қирувчи самолётини бошқаришда «келишилган ўқув режасини ишлаб чиқишда муваффақиятга эришишда давом этаётган» Дания ва Нидерландиянинг ҳиссасини эслатди. 

Швеция ва Франция Украина билан мудофаа харидлари бўйича икки томонлама шартномалар имзолади, бу эса Киевга янада илғор тизимлар олишга ёрдам беради, деди Ллойд Остин. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top