Ўзбекистон | 09:46 / 20.07.2023
3142
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон туризм салоҳияти Испания ва Лотин Америкаси давлатларида тарғиб қилинади

Мадридда Испаниянинг Evercom PR компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Мамлакатнинг Мадриддаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур шартномага асосан Evercom PR компанияси Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини Испания ва испан тилида сўзлашадиган Лотин Америкаси давлатлари оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали профессионал даражада кенг тарғиб қилиш ишларини олиб боради.

Бундан ташқари, турли мақсадли аудиторияга эга испанзабон интернет-контентлар орасида машҳур бўлган блогерлар учун инфотурлар, Испания етакчи ОАВда ихтисослашган журналистларнинг Ўзбекистон ҳақидаги хабар-мақолаларини нашр этиш, ижтимоий тармоқлар ва энг оммабоп интернет сайтлари ҳамда нашрлар саҳифаларида рекламалар жойлаштириш, бу йўналишдаги фаолият доимий мониторингини олиб бориш ҳамда натижаларини таҳлил қилиш иши амалга оширилади.

Ушбу компания юқоридаги масалалар доирасида Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги «Миллий PR маркази» ва ҳамкорлар ўртасида яқин алоқалар ўрнатилишига кўмаклашади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид