Ўзбекистон | 10:29 / 20.07.2023
10049
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 3 та автомобил иштирокида юз берган ЙТҲда бир киши жароҳат олди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида 3 та автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, жорий йилнинг 19 июль куни соат 22:00да Учтепа тумани Ширин кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Унда, 2002 йилда туғилган М.Ш. бошқарувида бўлган давлат рақами “Нексия-3” русумли автомашина, 1993 йилда туғилган Б.З. бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашина ва 2003 йилда туғилган О.А. бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашиналари иштирокида ЙТҲ қайд этилган.

ЙТҲ оқибатида “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид