Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
А Серия дебютанти Шомуродов бўйича «Рома» билан музокарага киришди – манба
Элдор Шомуродов «Рома»ни тарк этиб, янги мавсумни А Сериянинг бошқа жамоасида бошлаши мумкин.
Фото: Getty Images
Инсайдер ва журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, А Серия дебютанти «Кальяри» клуби римликлар билан ўзбекистонлик ҳужумчи масаласида музокарага киришган. Қайд этилишича, Клаудио Раньери мураббийлигидаги жамоа Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Томонлар келишувга эришилишига ишонишмоқда.
Италиялик 71 ёшли таниқли мутахассис январь ойида «Кальяри» бош мураббийига айлангач, B Серияда 14-ўринда бораётган клубни ярим йил ичида пешқадамлар сафига кўтариб, мавсум якунида плей-офф орқали А Серияга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Раньери А Серия янги мавсуми олдидан жамоаси таркибини кучайтиришни режалаштирган.
Аввалроқ, Шомуродов Жозе Моуриньонинг янги мавсум учун режаларидан ўрин олмагани, унга Италиянинг «Лечче» ва Испаниянинг «Жирона» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида «Специя»да ўтказиб, 16 ўйинда битта гол ва 2та ассистга муаллифлик қилганди.
Мавзуга оид
00:56 / 25.04.2026
Шомуродов дубл қайд этган ўйинда “Бошоқшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди
18:27 / 22.04.2026
«Истанбул Бошоқшеҳир» Элдор Шомуродовни тўлиқ сотиб олади
19:16 / 11.04.2026
Шомуродов дублга эришиб, Туркия суперлигасидаги голсиз сериясига якун ясади
20:46 / 21.02.2026