Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чегара пунктларида пулли ветеринария хизматларини кўрсатиш бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат чегара ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли ветеринария хизматлари рўйхатини таcдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурияти қуйидагилар билан асосланган:
- давлат чегара ўтказиш пунктларида юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатиладиган ветеринария хизматлари сифати яхшиланади ҳамда ходимларга қулай шарт-шароитлар яратилади;
- давлат чегара ўтказиш пунктларида иловага мувофиқ амалга ошириладиган ветеринария хизматлари учун ҳақ тўлаш автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
- давлат чегара ўтказиш пунктларида ветеринария хизматлари учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўловлар масофадан амалга оширилади ҳамда тўлов миқдорлари аниқ белгиланади.
Лойиҳада Давлат чегара ўтказиш пунктларида кўрсатиладиган пулли ветеринария хизматлари рўйхати тасдиқланмоқда ҳамда чегара ўтказиш пунктларида ветеринария хизматлари учун ҳақ тўлашни автоматлаштирилган ахборот тизимлари орқали амалга ошириш жорий қилинмоқда.
Шунингдек, ветеринария хизматлари учун тўлов миқдорларини тизимлаштириш назарда тутилган.
Мавзуга оид
20:20
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:14 / 24.06.2026