Жаҳон | 17:09 / 23.07.2023
22121
11 дақиқада ўқилади

Одессадаги вайронгарчиликлар ва техникаларни фронтда таъмирлаётган механиклар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 514-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Аннексия қилинган Қримдаги Красногвардейский районида ўқ-дори омборига дронлар ҳужум қилди.
  • Россия нашрларининг бир гуруҳ ходимлари Запорижжя областининг аннексия қилинган қисмида артиллерия зарбаси остида қолди. РИА Новости корреспонденти Ростислав Журавлев ҳалок бўлган, яна уч ходим яраланган. РФ мудофаа вазирлиги журналистларлар бўлган жой кассетали ўқ-дорилар билан ўққа тутилгани ҳақида хабар берган.
  • Deutsche Welle нашри ҳам медиакомпания оператори Донецк области кассетали ўқ-дорилар билан ўққа тутилиши оқибатида яраланганини маълум қилди.
  • Москва областида қуролланган шахс хусусий уйга қамалиб олди ва полициячиларга ўқ узди. У урушдан қайтиб келгани ва Кремлга боришга тайёрлигини айтган. Штурм вақтида уни отиб ўлдиришган.
  • Пригожин Беларуснинг Могилев областида компаниясини рўйхатдан ўтказди. Вагнерчилар Россиядаги исёндан кейин бориб жойлашган лагер ҳам шу областда жойлашган.

Кун кадри. Одесса яқинидаги ғалла омборининг зарбадан кейинги кўриниши

РФ қўшинлари Қрим кўпригида 17 июл куни рўй берган портлашга жавобан Украинанинг жанубий регионларини ўққа тутишда давом этмоқда. 21 июлга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Одесса областидаги агрокорхоналардан бирининг ғалла терминалига ракета зарбаси йўллади.

Украина қуролли кучлари «Жануб» оператив қўмондонлиги расмийси Наталя Гуменюкнинг сўзларига кўра, «Калибр» русумли ракеталар Қора денгиз акваториясида турган кемадан учирилган. Шу куни РФ мудофаа вазирлиги Қора денгизда «кемалар қатнови вақтинча ёпилган ҳудудни иҳоталаш» бўйича машғулот ўтказилгани ҳақида хабар берганди. Вазирликдан маълум қилишларича, «РФга қарши террорчилик актлари тайёрланаётган» объектлар бўйлаб навбатдаги зарбалар йўлланган.

«Суспильне» нашри хабарига кўра, ҳужум оқибатида икки киши жароҳат олиб, 100 тонна нўхат ва 20 тонна арпа йўқ қилинган.

Ракета зарбаси оқибатида ғалла омбори жиддий шикастланган
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Куннинг асосий воқеаси. Одессага зарба ва Спасо-Преображенский соборининг бир қисми вайрон бўлиши

23 июлга ўтар кечаси ҳам Россия Одесса бўйлаб ёппасига ракета зарбалари йўллади. Украина қуролли кучлари хабарига кўра, турли типдаги 19 ракета учирилган, шундан 9 тасини уриб туширишга муваффақ бўлинган. Зарба оқибатида камида олтита турар жой биноси, жумладан кўп квартирали уй шикастланган, порт инфратузилмаси қисман вайрон бўлгна, шунингдек ўнлаб автомобиллар жабр кўрган. Одесса области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Кипернинг хабар қилишича, тунги ҳужум вақтида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, 19 киши, жумладан тўрт нафар бола яраланган. 14 киши шифохонага ётқизилган.

Ракеталар Одессадаги энг йирик православ ибодатхонаси — Украина православ черковининг Спасо-Преображенский кафедрал соборига ҳам келиб урилган. Ибодатхона биноси жиддий шикастланган, унинг жануби-шарқий қисми вайрон бўлган, ракета келиб тушган жойда ёнғин чиққан. «Православ зиёратгоҳлари зарар кўрди: харобалар остидан Одесса ҳомийси саналган Биби Марямнинг Касперовская иконаси олиб чиқилди», — дейилади шаҳар маъмурияти хабарида. «Вайронгарчилик кўлами улкан, ракета ўнг томонга урилган ва биринчи қаватгача қулатган. Соборнинг ярми томсиз қолди. Марказий устунлар, пойдевор вайрон бўлган. Барча деразалар ойналари, ганчкорлик нақшлари тўкилиб тушган. Ёнғин чиққан, черковнинг икона ва шамлар сотилган бир қисми ёнган», — деган «Суспільне» нашрига Украина проваслав черкови Одесса епархияси клирики (руҳоний), архидиакон Андрей Палчук.

Одессадаги Спасо-Преображенский соборининг россияликларнинг 23 июл тонгидаги зарбасидан кейинги кўриниши. Фото: Serhii Smolientsev / Reuters / Scanpix / LETA

Қутқарувчилар тунда Одесса  бўйлаб берилган ракета зарбаси натижасида турар жой биносида рўй берган шикастланиш даражасини кўздан кечирмоқда.
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Тунги ракета зарбаси оқибатида уйи шикастланган аёлга ёрдам бераётган қутқарувчилар.
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Атрофдаги бинолар қулаши оқибатида автомобиллар шикастланишини кўздан кечираётган кишилар.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Спасо-Преображенский соборининг вайрон бўлган фасади. Одесса район ҳарбий маъмурияти раҳбари Юрий Крук Одесса бўйлаб тунги ҳужумни россияликлар томонидан уруш бошидан буён шаҳар марказига йўлланган энг кенг кўламли зарбалар деб атади.
Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Одесса Спасо-Преображенский кафедрал собори ичида чиққан ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчилар.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Одесса Спасо-Преображенский собори меҳроб тўсиғидаги вайронгарчилик. Ибодатхонанинг меҳроб жойлашган шарқий қисмида энг жиддий вайронгарчиликлар қайд этилган.
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши

Донецкнинг Петров райони ўққа тутилиши оқибатида шикастланган кўп қаватли уйнинг ташқи кўриниши. Оккупация маъмуриятига кўра, Украина ҚК томонидан берилган зарбалар оқибатида Киев, Киров, Куйбишев ва Петров районларида олтита уй зарар кўрган.
Донецкнинг Киров районидаги ҳовлилардан бирига тушган ракета парчалари.
Донецкнинг Киров райони ўққа тутилишидан ҳалок бўлган аёл жасади.
Донецкнинг Киев райони ўққа тутилиши оқибатида шикастланган турар жой.

«Град» ракеталарини отиш учун қўлбола ясалган қурилма олдидаги украин аскарлари

Украиналик ҳарбий «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан отиладиган ракетни кўтариб турибди. Сурат Донецк областининг Бахмут шаҳри яқинида олинган.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик жангчилар қўлда ясалган «Град» тизимини ўқламоқда. Стволли артиллерия қурилмасидан фарқли равишда, найсимон ракета тизими учириш вақтида катта юклама сезмайди ва шунинг учун уни қўлбола усулда ясаш ҳам мумкин.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик жангчи «Град» ракеталари билан ўқланган тизимдан Бахмут йўналишида мўлжал олмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбийлар фуқаролик микроавтобусида бошқа манзилга йўл олмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Украиналик жангчилар фронт чизиғи яқинида ғарб етказиб берган ҳарбий техникаларни таъмирламоқда

Яқинда Politico журналига берган интервюсида АҚШ мудофаа вазирининг харидлар ва таъминот бўйича ўринбосари Уилям Лапланте ғарблик иттифоқчилари Украинага ёрдам беришда тактикани ўзгартиргани, энди урғу янги техникалар етказиб беришга эмас, олдинроқ Украина қуролли кучлари учун етказиб берилган техникаларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашга қаратилаётганини айтганди.

Бунинг учун Европада янги таъмирлаш корхоналари очилмоқда (шундай корхоналардан бири Полшада ишламоқда), бутловчи қисмлар етказиб бериш йўлга қўйилмоқда, техник ҳужжатлар украин тилига ўгирилмоқда. Украинанинг ёзги қарши ҳужумига тайёрланиш вақтида турли мамлакатлардан кенг ассортиментдаги қуроллар етказиб берилганди ва бу техникаларнинг барчаси қўллаб-қувватлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни талаб этади — ҳозирда бу иш кўпинча тўғридан тўғри жанг майдонида, фронт чизиғи яқинида, украиналик механик муҳандислар қўли билан амалга оширилмоқда. 

Украина қуролли кучлари 35-денгиз пиёдалари бригадаси механик муҳандислари Донецк областидаги фронт чизиғи яқинида ҳарбий техникаларга хизмат кўрсатиш учун вақтинча ташкил этилган станцияда.
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Механик муҳандислар жанг вақтида шикастланган ҳарбий фургони (HMMWV) тузатмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Охирги жанглар вақтида HMMWV фургони олд ойнаси ўқда шикастланган
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Американинг HMMWV фургонини таъмирлаш жараёни
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина қуролли кучлари 35-денгиз пиёдалари бригадаси механик муҳандислари ҳарбий фургоннинг шикастланган зирҳли ойнасини алмаштирмоқда.
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Фронт бўйидаги Гуляйполе шаҳри ҳаёти

Запорижжя областининг урушга қадар 13 мингдан кўпроқ киши яшаган бу шаҳри анархист ва 1917-1922 йиллардаги фуқаролик уруши қатнашчиси Нестор Махнонинг ватани сифатида маълум. Россиянинг кенг кўламли босқини бошлангач, Гуляйполе тез-тез ўққа тутилади — маҳаллий расмийларга кўра, ҳозирда бу ерда уч мингга яқин киши қолган. Гуляйполедан Россия қўшинлари оккупацияси остидаги Дорожнянка қишлоғигача масофа олти километрдан ортиқ.

Гуляйполеда 2022 йил  мартидан буён электр ҳам, сув ҳам, газ ҳам йўқ, деб ҳикоя қилади «Крым.Реалии»га ўт ўчириш қисми бошлиғи ўринбосари Володимир Панасейко
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp image / Vida Press
Гуляйполе аҳолиси сув солинган канистрни олиб кетмоқда. Кўп қаватли уйларда яшовчиларга қутқарувчилар ўт ўчириш машиналарида техник сув келтиради — бу сув уй атрофида ўрнатилган катта сиғимли идишга қуйилади.
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp image / Vida Press
Украиналик ҳарбий шаҳарнинг ҳувиллаган кўчалари бўйлаб мотоциклда ҳаракатланмоқда
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp image / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp image / Vida Press

Озод этилган Новодаровка

Гуляйполедан тахминан 40 километр масофада, Запорижжя ва Донецк областлари чегарасида Новодаровка қишлоғи жойлашган. Новодаровка бир йилдан ошиқ вақт давомида россиялик ҳарбийлар назорати остида эди, июн ойи ўрталарида Украина қуролли кучлари ушбу ҳудуддаги бир қанча аҳоли яшаш манзиллари қатори ушбу қишлоқни ҳам озод этди.

Украиналик ҳарбий россияликларнинг зарбага учраган танки устида
Reuters / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийларнинг Новодаровкадаги собиқ позицияси
Reuters / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид