Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Россия элчиси Афғонистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Россия элчиси Олег Малгинов билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият ва томонларнинг ушбу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, учрашувда Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.