Иқтисодиёт | 09:34 / 24.07.2023
22150
1 дақиқада ўқилади

Хитой ва Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкори бўлиб қоляпти

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 5,3 млрд доллар.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 4,4 млрд ҳамда 2,2 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга бўлди: 

  • Туркия – 1,5 млрд;
  • Корея – 1,0 млрд;
  • Германия – 929 млн;
  • Қирғизистон – 484 млн;
  • Туркманистон – 439 млн;
  • Франция – 388 млн;
  • Афғонистон – 371 млн.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси қарийб 29,2 млрд долларни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 млрд долларга ёки 19,4 фоизга ошган.

6 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 12,1 млрд доллар ва импорт 17 млрд долларни ташкил этган. 

Мавзуга оид