Ўзбекистон | 13:00 / 26.07.2023
13017
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида муқобил энергия манбаларини ўрнатиш натижасида электр энергия мустақиллигига эришилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2023 йил 16 февралдаги "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан ижтимоий соҳа объектларига кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш вазифаси юкланган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва унинг қошидаги Академик лицей биносига жами 11 млрд 220 млн сўмлик 1020 кВт қувватга эга бўлган қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган.

Амалга оширилган ишлар натижасида университет ва унинг қошидаги таълим муассасалари биноларига жами 16 млрд 191 млн. сўмлик, қуввати 1 500 кВт бўлган 2 738 дона қуёш панеллари ўрнатилиб, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ишлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб берилган режага нисбатан 142% га бажарилди.

Натижада университетда бир кунда 7,2 минг кВ/т, бир ойда 214,5 минг кВт, бир йилда эса 2 млн 609 минг кВт қувватда 2 млрд 265 млн сўмлик электр энергиясини ишлаб чиқариш имкони яратилди ҳамда бир йилда истеъмол қилинадиган 2,26 млн кВт электр энергияси учун тўланиши лозим бўлган 

2 млрд 265 млн сўм миқдоридаги маблағлар тўлиқ иқтисод қилинишига эришилди.

Ўрнатилган барча қуёш панеллари Божхона қўмитасининг "Яшил энергия" платформасига киритилди ҳамда эҳтиёждан ортиқча электр энергияни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга сотиш тўғрисидаги шартномалар имзоланиб, шанба ва якшанба дам олиш кунлари ҳисобига бугунга қадар қуввати 54 минг кВт бўлган 19,4 млн сўмлик электр энергияси сотилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид