Жаҳон | 08:15 / 29.07.2023
7893
1 дақиқада ўқилади

Венгрия ТИВ раҳбари: тинчлик музокаралари учун шартлар фақат ёмонлашиб боради

Украинадаги можаро бўйича тинчлик музокаралари шартлари янада ёмонлашади, вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, у дипломатияга ўтиши керак. Бу ҳақда, Origo хабарига кўра, Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Питер Сийярто туркиялик ҳамкасби Хоқон Фидан билан учрашувда айтиб ўтди.

Фото: Ömer Taha Çetin/AA

Аввалроқ Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Москвага бориб, у ерда Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак билан Венгрияга «Турк оқими» газ қувури орқали газ ва «Дружба» нефть қувури орқали нефть етказиб бериш масалаларини муҳокама қилганди

Сийяртонинг сўзларига кўра, келгуси қиш Европа учун жуда иссиқ бўлган олдингисига қараганда жиддийроқ синов бўлиши кутилмоқда. 

«Халқаро энергетика агентлиги Хитой иқтисодиёти қайта тикланиши туфайли энергияга бўлган талабнинг кескин ортиши ва Европа энергетика инфратузилмаси ривожланишининг ўта секин суръати туфайли келаси қишда ҳақиқий қийинчиликлар пайдо бўлишидан аниқ огоҳлантирди», — деди Венгрия ташқи ишлар вазири. 

Унинг таъкидлашича, «Венгриянинг энергия таъминоти хавфсизлиги газ, нефть ва ядро ёқилғисини узлуксиз ташишни талаб қилади».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид