29 июль куни Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК жамоаси «Жар» стадионида «Сурхон»ни қабул қилиб, 2-даврани мағлубият билан бошлади. Сергей Токов бошқарувидаги нисбатан ёш таркибга эга термизликлар анча тажрибали таркибга эга бўлган Олмалиқ клубидан устун келди.

ОКМК «Сурхон»га қарши баҳсда ҳисобни очган бўлса-да, термизликлар 3та гол билан жавоб қайтаришди. Ўйин якунида олмалиқликлар яримҳимоячиси Абдулла Абдуллаев дублини расмийлаштирган бўлса-да, бу жамоасини мағлубиятдан қутқариш учун етарли бўлмади – 2:3. ОКМК турнир жадвалида 5-ўринда қолди, «Сурхон» 22 очко билан 6-ўринга кўтарилди.

Tribuna.uz фотомухбири Ҳасан Юсупов мазкур беллашувдан фотожамланма тайёрлади.