Жаҳон | 08:42 / 31.07.2023
7638
2 дақиқада ўқилади

Чехияда россиялик миллиардер Евтушенковнинг активлари хатловга олинди

Чехия ҳукумати россиялик миллиардер Евтушенковга тегишли бўлган қатор компанияларнинг банк ҳисобларини блоклаб қўйди ва унинг 100 миллион кронага тенг активларини хатловга олди, деб хабар берди Чехия телеканали.

Владимир Евтушенков Фото: Алексей Майшев / РИА Новости

Чехия ҳукумати россиялик миллиардер Владимир Евтушенковга тегишли бўлган қатор компанияларнинг банк ҳисобларини блоклаб қўйди, шунингдек, унинг 100 миллион чех кронаси (4,16 миллион евро) қийматидаги активларини хатловга олди. Бу ҳақда 30 июль, якшанба куни Чехия телевидениеси (Česká televize) хабар берди. 

Телеканал маълумотларига кўра, тадбиркорнинг хатловга олинган активлари орасида Карлови Варидаги беш юлдузли Savoy Westend меҳмонхонаси ҳам бор. Хатловга олиш Чехиянинг молиявий таҳлил департаменти томонидан амалга оширилган. 

Меҳмонхона ҳозирда чекланган асосда ишлаяпти. Меҳмонхона раҳбариятининг фикрича, ходимлар ишини йўқотиш хавфи остида. 

Евтушенковнинг Карлови Варидаги мулки умумий қиймати 500 миллион чех кронасидан (20,8 миллион евро) ортиқроққа баҳоланган. 

28 июнь куни Чехия россиялик тадбиркор Владимир Евтушенков ва унинг ўғли Феликсни санкциялар рўйхатига киритди, деб хабар берди Чехия радиоси. Тадбиркор ва унинг ўғлига мамлакатга кириш, шунингдек, Чехия тузилмалари орқали молиявий операцияларни амалга ошириш тақиқланган, унинг активларини музлатиш ҳақида буйруқ берилган. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид