Сингапур менежментни ривожлантириш институти туризм ва бизнес йўналишида республикада етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Олийгоҳда Буюк Британиянинг Бангор, Сандерленд ҳамда Тиссайд университетлари таълим дастурлари асосида таҳсил берилади.
Барча ўқув дастурларимиз франчайз ўқув дастури асосида олиб борилади. Биринчи курсга кирган талабаларда 3 та ҳамкор университетлардаги ўзларига ёққан соҳани танлаш учун бир йил вақт бўлади. Иккинчи курсдан бошлаб эса ўша 3 та университетлардан бирининг талабаси ҳисобланади. Улар махсус платформаларга киритилиб, талаба ID'си берилади. Ўша университетлардаги талабалар учун қандай дарс жараёнлари, қандай дастурлар бўлса ўзбекистонлик талабалар ҳам шу шаклда таълим олишади.
Туризм ва меҳмондўстлик мактаби раҳбари Гулноза Усмонова берган маълумотга кўра, таълимнинг асосий қисми амалиётга бағишланади:
— Дарс жараёнлари ҳам амалий, ҳам назарий олиб борилади. Дейлик, назарий дарслар соати 200 соат бўлса, амалий-мустақил таълим 300 соатдан иборат бўлади. Бундан ташқари, талабаларимиз маҳаллий экcпертлар баробарида чет эллик мутахассислардан ҳам таълим олади. Иккинчи курсдан бошлаб талабаларимиз халқаро ташкилотларда, меҳмонхоналарда турфирмаларда амалиёт ўташи мумкин. Бу жараёнда фақат амалиёт эмас, иш билан таъминлаш ҳам кўрилади.
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида меҳмонхоналар билан узлуксиз ҳамкорлик йўлга қўйилган. Таълим жараёнида амалиётга катта эътибор қаратилиб, имтиҳонлар ҳам шу билан боғлиқ бўлади. Талаба куннинг биринчи ярмида институтда дарсларда бўлса, қолган пайтда бириктирилган муассасада бўлиб, у ердаги масъул ходимлар томонидан баҳоланади. Ва назарий, амалий бахолар кесишмасида талаба баҳоси қўйилади.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМ ичида Буюк Британия таълим дастурини йўлга қўйиб, шу даражадаги дипломлар берадиганлари саноқли. Шулардан бири эса айни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ҳисобланади.
Шунингдек, олийгоҳда талабаларга ажратилган грантлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланиш мумкин. Ижтимоий фаол талабалар 4 йиллик шартнома учун тўловни қўлга киритишлари, ўқиш билан бирга иш фаолиятини олиб боришлари мумкин.
— Бўлимларимизнинг энг асосийларидан бири — талабаларга хизмат кўрсатиш бўлими (SSU). Талаба ўқишга кирганидан то битиргунча ижтимоий ва академик масалаларда институт администрацияси билан боғловчи бўлим ҳисобланади. Талабаларнинг институтга мослашуви, жойлашуви, дарс ва дарсдан ташқари жараёнлар, яшаш шароити каби бир қанча масалаларда бу бўлим ёрдам беради. Бўлим асосий икки йўналишда ишлайди. Биринчиси — ўндан ортиқ процедура бўйича талабаларнинг институт ҳаётига мослашуви, таълим олишда кўникмалар, имтиҳонлар, тўлов контрактлар, ота-оналар билан ҳамкорлик каби ҳолатларда ёрдам беради.












