1 август куни футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган уч ўйин бўлиб ўтди.
Самарқандда Про лига иштирокчиси «Динамо» Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасини қабул қилди.
Учрашув стартидаёқ мезбонлар олдинга чиқиб олишди. Дастлаб Франсис Нарх жарима майдонига кирибоқ йўллаган зарбани Санжар Қувватов қайтара олмади.
Кўп ўтмай Абубакр Мўйдинов шедевр гол муаллифига айланди.
28-дақиқада эса Вадим Абрамов шогирдлари меҳмонларни қарши ҳужумда жазолади, Жоэл Кожо ҳисобни йириклаштирди.
Иккинчи бўлимда майдонга тушган Драган Черан иккита гол урди, аммо бу жамоани қутқара олмади.
Шу тариқа, Самарқанд клуби чоракфиналга йўл олди, Суперлиганинг амалдаги чемпиони эса турнир билан хайрлашди.
Қаршида 7 та гол кузатилган баҳсда «Насаф» 90+6-дақиқада Азизбек Амоновнинг голи эвазига «Бухоро»ни мағлуб этиб, чоракфиналга чиқди.
«Пахтакор-79» эса «Турон»га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Яйпанликлар сафида Абега Энянг, Шоҳмалик Комилов ва Ҳумоюн Муртозаев гол муаллифига айланди.
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал.

















