31 июль куни Тошкентдаги Driverʼs Village автосалонида ўзбек автобозоридаги янги автобренднинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Маросимда компаниянинг кореялик ҳамкорлари ҳам иштирок этишди.

Тошкентдаги Driverʼs Village автосалони Кореянинг автомобиль ишлаб чиқаришда етакчилардан бири бўлган: SsangYong компанияси автомобиллари сотувини бошлади.

Айни пайтда сотувда Rexton премиум рамали йўлтанламаси, Мussо пикапи, Korando, Torres ва Tivoli автомобиллари бор.

“Бизнинг Rexton премиум рамали йўлтанламаси, Мussо пикапи, Korando, Torres ва Tivoli автомобилларимиз, Ўзбекистондаги дистрибьюторимиз - Driverʼs Village компанияси томонидан тақдим этилаётганидан жуда хурсандмиз. Driverʼs Village бизнинг ҳақиқий ҳамкоримиз сифатида ажойиб ютуқларга эриша олди ва брендимизнинг қўшни мамлакатларда ҳам танилишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди” – дейди Кореянинг SsangYong автоконцерни раҳбари Ле Юн Жае.

Rexton- ҳашамат ва куч тимсоли:

Улуғвор Rexton премиум билан ҳашамат ва кучнинг тимсолини ҳис этиш мумкин. Ишонч билан бошқарувни қўлга олиб, машаққатли масофани осон забт этинг ва у тақдим этган юқори даражадаги қулайликдан завқланинг. 

Мussо - куч ва кўп қирралилик бирлашган:

Мussо пикапида ҳар қандай саргузаштни осонлик ва кўп қирралилик билан қабул қилинг. Саёҳатларингиз янада қизиқарли ва унутилмас бўлиши учун Мussо тенгсиз ҳамроҳ бўла олади.

Korando - динамика ва ўзгача услуб:

Замонавий Korando таъсирчанлик нуқтаи назаридан ҳар бир лаҳзага жўшқинлик бахш этади. Ундаги ҳашаматли дизайн ва ўзгача интерьер билан йўл босиш машаққат эмас роҳатга айланади. Двигателнинг силлиқ ҳаракати хотиржамлик учун гаров ҳисобланади.