Фан-техника | 17:00 / 13.02.2023
77330
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Driverʼs Village компанияси Ўзбекистонда Кореянинг SsangYong маркали автомобилларининг расмий сотувини йўлга қўймоқда

Driverʼs Village компанияси Ўзбекистонга SsangYong автомобилларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. SsangYong Motor Company 1954 йилда ташкил этилган ва ўз фаолиятини бошида ҳарбий йўлтанламас автомобилларни ишлаб чиқаришдан бошланган Корея автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси ҳисобланади.

Бугунги кунда компания рамали йўлтанламаслар, пикаплар, кичик йўлтанламаслар, электрoмобилларни ўз ичига олган йўлтанламаслар қаторини ишлаб чиқаради ва Корея ишлаб чиқарувчилари орасида Hyundai ва Kiaʼдан кейин машҳурлик бўйича учинчи ўринни эгаллайди.

Корея сифати ва дунёдаги энг яхши электроника мижозларга ҳайдаш қулайлиги ва автомобил ишончлилигини кафолатлайди. Компания бош директори Фаррух Абдуллаевнинг сўзларига кўра, биринчи автомобиллар 2023 йилнинг март-апрел ойларида келиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда атмосфера бензинлик двигателлар билан жиҳозланган Rexton премиум рамали йўлтанламас, Мussо пикап, Korando, Torres, XLV ва Tivoli сотилади.

Шунингдек, компания Ўзбекистонга Korando моделининг электр версиясини етказиб беришни режалаштирган.

Келгусида компания SsangYong Motor Company билан ҳамкорликда завод қуриш ва SKD тамойили асосида оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Сотув Тошкент шаҳри, Сергели тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган Driver’s Village дилерлик марказида бошланади. Йил давомида Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам савдоларни очиш режалаштирилган.

Биз ҳақимизда: Instagram | Telegram | Facebook

Боғланиш учун ☎ +998 99 427 70 70

Манзил: Тошкент шаҳри, Сергели тумани, ТҲАЙ

Мавзуга оид