Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳамширалар академиясида Туркия Соғлиқ билимлари университети факультети очилади
Факультетда олий малакали ҳамширалар 4 йиллик таълим дастури бўйича тайёрланиб, қабул учун тест синовлари туркиялик мутахассислар томонидан олинади.
Тошкент шаҳри, Жамоат саломатлиги техникуми негизидаги Ҳамширалар академиясида Туркия Соғлиқ билимлари университетининг Ҳамширалик иши факультети очилади. Бу ҳақда Туркия президенти қарори қабул қилинди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Факультетда олий малакали ҳамширалар 4 йиллик таълим дастури бўйича тайёрланиб, қабул учун тест синовлари туркиялик мутахассислар томонидан олинади. Факультетда таълим олган талабалар «Ҳамширалик иши» йўналишида бакалавриатдан кейин магистратура, аспирантура ва докторантура босқичида ўқиши мумкин.
Ўқув машғулотлари туркиялик юқори малакали ўқитувчи ва профессорлар томонидан олиб борилади. Қолаверса, талабаларни тиббиёт соҳасидаги илғор тажрибалар билан яқиндан таништириш мақсадида уларнинг Туркия клиникаларига стажировкаси ҳам ташкил этилади.
1903 йилда асос солинган Соғлиқ билимлари университети Туркиядаги ягона ихтисослашган тиббиёт университети, шунингдек, Европанинг етакчи таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. У қатор халқаро рейтингларда юқори поғоналарда қайд этилган.
2019 йилда Ўзбекистон ва Туркия соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида тузилган англашув меморандумига асосан Бухоро давлат тиббиёт институти негизида Соғлиқ билимлари университетининг тиббиёт факультети ва Малакали тиббий хизматлар олий мактаби фаолият кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026
Туркияда депортация бекор қилинмади — расмий изоҳ
14:41 / 30.01.2026
Туркияга ишга чиқиш осонлашади: малака баҳолаш ва сертификатлаш бошланади
23:10 / 29.01.2026