ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги даражаси, Ўзбекистон-Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш имкониятларига баҳо берилди.
Олий ва юқори даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.







