Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда катта миқдордаги жиноий даромадларни легаллаштирган шахслар аниқланди
Улар автомашина етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси тузиб, мижозларнинг катта миқдордаги маблағларини нақдлаштириб олган.
Тошкент шаҳрида автомашина етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси тузиб, мижозларнинг катта миқдордаги маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, 2022 йилда ташкил этилган корхона ходимлари 188 нафар фуқарога муддатли тўлов асосида автомашина етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси асосида жами 9,8 млрд сўмини дастлабки тўлов сифатида қабул қилиб, шундан 138 нафар фуқарога автомашина олиб бермасдан, мижозларнинг 946,2 млн сўмини пластик карталарига ўтказиб, нақдлаштириб олган.
Шунингдек, бошқа бир корхона ходимлари 98 нафар фуқаро билан муддатли тўлов асосида автомашина етказиб бериш бўйича тузилган лизинг шартномаси бўйича 4,7 млрд сўмни дастлабки тўлов сифатида қабул қилиб, шундан 1,5 млрд сўмни ўз пластик карталарига ўтказиб, нақдлаштириб олган. Бундан ташқари, 462 млн сўмни яна бир корхонанинг низом жамғармасини шакллантириш учун ўтказиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштирган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026