ASUS компаниясининг Vivobook ноутбуклари бир неча йиллардан бери ўз ечимлари билан ёшларни ўзига жалб қилиб келмоқда. Компания йилдан йилга таълим ва ишлаш учун тобора кўпроқ илғор ноутбукларни чиқармоқда ва шу билан ASUS мухлисларига мукаммалликнинг чегараси йўқлигини эслатиб туради. 2023 йилда чиққан Vivobook S 15 OLED бундан мустасно эмас, янгиланган хусусиятларга эга ушбу ноутбук бўлажак эгаларига хизмат қилишга тайёр.

ASUS компаниясининг Vivobook S 15 OLED қурилмаси талабалар ва юқори унумдорлик, замонавий кўринишни қадрлайдиган ҳар бир киши учун мўлжалланган, ихчам ва мобил форматдаги қурилмаларнинг кейинги авлодидир. Материалда – талабаларга ёрдамчи сифатида ушбу ноутбукни танлашнинг асосий афзалликлари ва унинг таълим ва кундалик ҳаёт учун имкониятлари ҳақида сўз боради.
Ҳар доим замонавий

VivoBook маркасидаги барча ноутбуклар сингари, S 15 OLED ҳам эгасининг характерини акс эттириш учун мослаштирилган. Модель тўртта рангда тақдим этилган – қатъий Midnight Black, тетиклантирувчи Cool Silver, ёрқин Solar Blue ва илиқ Cream White. Ҳар бир вариант ноутбук дастлабки қарашдаёқ ҳамманинг эътиборини жалб қилишга қодир.
Бундан ташқари, Vivobook S 15 OLED дизайнининг ўзига хослиги ранг билан чекланмайди. Бунда ишлаб чиқарувчи тугмачаларга ёрқин урғу берган, корпусга кичик контрастлар қўшди ва устки қопқоқда ушбу марка логотипини катталаштирди ва шу сабабли ноутбук бошқаларга фойдаланувчининг юқори дидга эга эканлиги ҳақида маълумот бериб туради.
Исталган жойдан туриб ишлаш учун қулай

Жамоат транспортида ўтирган ҳолда, бир бинодан иккинчисига кўчиб ўтаётганда, доимий шошилинч ҳолатларда – талабалар мобил бўлишнинг қанчалик муҳимлигини ҳаммадан кўра яхшироқ билишади.
ASUS том маънода талабалар ҳаётини осонлаштиришга интилади. Ишлаб чиқарувчи Vivobook S 15 OLED'ни олиб юриш осон ва исталган жойдан туриб ишлаш учун қулай қилиб яратди. Демак, 2023 йил янгилигининг оғирлиги 1,7 кг, қалинлиги эса атиги 17,9 мм – фойдаланувчи узун ўқиш кунидан кейин ҳам ноутбукни кўтариб юриш сабабли чарчамайди.






















