Ўзбекистон | 17:11 / 05.08.2023
8566
2 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахсларнинг айрим турдаги ҳайвонларни сақлашига тақиқ жорий этилади

Сенаторлар ёввойи ҳайвонларни сақлашни тартибга солиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.

Фото: Senat.uz

Сенатнинг бугун давом этган қирқ учинчи ялпи мажлисида “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 43-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, мамлакатда йиртқич ва заҳарли ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда ёки тутқунликда сақлаш, улардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, уларни жамоат жойларида сайр қилдириш натижасида турли нохушҳодисалар учраётгани тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Фото: Senat.uz

Шу сабабли, мазкур қонун билан ёввойи ҳайвонларни сақлашни тартибга солиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхатини, шунингдек мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартибини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг зиммасига юклатилмоқда.

Фото: Senat.uz

Сенаторларга кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши ёввойи ҳайвонларни сақлаш ҳамда улардан турли мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, шунингдек ваколатли давлат органининг ушбу йўналишдаги жавобгарлигини оширишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид