Спорт | 18:54 / 05.08.2023
24412
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» «Ланс»ни мағлуб этди, Ҳусанов «Олд Траффорд»да майдонга тушган илк ўзбек футболчисига айланди

«Манчестер Юнайтед» ва «Ланс» клублари янги мавсум олдидан «Олд Траффорд»да ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Фото: Getty Images

Ўтган мавсумга кўра Англиянинг 3-жамоаси ва Франциянинг 2-жамоаси ўртасидаги баҳсда французлар таркибида ўзбекистонлик 19 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов баҳсни захира ўриндиғида бошлади.

Меҳмонлар биринчи бўлимда ҳисобни очиб, танаффусга ғолиб сифатида чиқишди.

Иккинчи бўлимда эса мезбонлар Рэшфорд, Антони ва Каземиронинг голи эвазига ғалабани илиб кетишди – 3:1.

«МЮ» - «Ланс» (3:1) учрашувининг 86-дақиқасида Абдуқодир Ҳусанов захирадан майдонга тушди ва ўйинда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, 19 ёшли Ҳусанов «Олд Траффорд»да майдонга тушган илк ўзбек футболчисига айланди.

Ўртоқлик ўйини. 5 август
Манчестер Юнайтед Англия – Ланс Франция 3:1
«Олд Траффорд», Англия

Голлар: 0:1 – 23 Сотока, 1:1 – 48 Рэшфорд, 2:1 – 53 Антони, 3:1 – 59 Каземиро.
Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Варан, Мартинес, Шоу, Каземиро, Бруну Фернандеш, Маунт, Антони (Форсон, 81), Гарначо (Санчо, 68), Рэшфорд.
Ланс – Самба, Гради (Абдуқодир Ҳусанов, 86), Данзо, Медина, Мачадо (Айдара, 72), Франковски (Сишуба, 85), Томассон (Давид Кошта, 73), Фюльжени (Гилавоги, 73), Абдул-Самад (Спирингс, 72), Диуф (Эль-Энауи, 85), Сотока (Кортес, 85).

Мавзуга оид