Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Бобур Усмонов Ўзбекистон ва Арманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг биринчи мажлисида иштирок этиш учун мамлакатга келган Арманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мнатсакан Сафарян билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратди. 

Савдо-иқтисодий соҳада қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.