Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Суд ҳукмидан кўп ўтмай, у Лаҳор шаҳрида ҳибсга олинди.
Покистоннинг собиқ бош вазири ва мухолифатдаги «Адолат ҳаракати» партияси раиси Имрон Хон коррупция иши бўйича уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар тарқалди.
Исломобод суди Покистон ҳукуматининг собиқ раҳбарини коррупцияда айбдор деб топди. Иш Тошахон давлат хазинасидаги қиймати 635 минг АҚШ долларига тенг қимматбаҳо буюмларни сотиш билан боғлиқ.
Шунингдек, суд уни 100 минг рупий жарима тўлашга ҳукм қилди.
Хон суд ҳукмидан кўп ўтмай Лаҳор шаҳрида ҳибсга олинган.
«Адолат ҳаракати» бош котиби Умар Айюб Хон ҳам собиқ бош вазирнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади.
2022 йил октябрь ойида Покистон Сайлов комиссияси Имрон Хонни парламент мандатидан, шунингдек, беш йилга мамлакатнинг федерал ва минтақавий қонун чиқарувчи органларига сайланиш ва тайинланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди.
2022 йил апрель ойида Хон лавозимидан ҳайдалганидан кейин, унга нисбатан 150 дан ортиқ жиноий иш очилган. Собиқ бош вазир бу ишларни сиёсий таъқиб деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
15:29
Ўзбекистон Покистон денгиз портлари орқали янги бозорларга кириш имконини ўрганмоқда
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
15:12 / 09.11.2024