Туркманистон ўз табиий газини Ўзбекистонга етказиш мутлақ устувор вазифа эканини маълум қилди
Туркманистон Ўзбекистон ва Тожикистонга газ соҳасида стратегик ҳамкорликни таклиф қилмоқда.
2023 йил 4 август куни Ашхободда бўлиб ўтган уч томонлама саммит доирасида Туркманистон делегацияси Ўзбекистон ва Тожикистон билан газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда Туркманистон бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов журналистларга маълум қилди, деб хабар берди CentralAsia.
Рашид Мередовнинг қайд этишича, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон энергетика соҳасида ижобий ҳамкорлик тажрибасига эга.
– Бугун биз газ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятларни кўряпмиз. Туркманистон улкан табиий газ ресурсларига эга. Газ экспортини диверсификация қилиш, энергия ишлаб чиқарувчи, транзит мамлакат ва истеъмолчи манфаатлари мутаносиблигини ҳисобга олиш биз учун халқаро энергетика лойиҳаларини амалга оширишда асосий тамойил ҳисобланади. Айнан шу нуқтаи назардан биз Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида газ соҳасида стратегик шериклик истиқболларини муҳокама қилишни таклиф этдик», деди Туркманистон ТИВ раҳбари.
Шунингдек, у Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов топшириғига кўра дунёдаги энг йирик табиий газ конининг учинчи ва тўртинчи босқичларини ўзлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
– Шу муносабат билан келгуси йилларда Туркманистонда кўк ёқилғи ишлаб чиқаришни яна камида 60 миллиард куб метрга оширишни режалаштирганмиз. Бу эса ўсиб бораётган ички эҳтиёжни тўлиқ қондириш, шунингдек, Туркманистон хомашёсини хорижга етказиб бериш ҳажмини ошириш имконини беради. Шу билан бирга, туркман газини энг яқин қўшниларимиз – Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилиш бизнинг мутлақ устувор вазифамиз бўлади», деди Рашид Мередов.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият | 17:42
-
FT: Киев Ғарбдаги иттифоқчилари Украинага 50 минг ҳарбий юборишига умид қилмоқда
Жаҳон | 17:28
-
Қозоғистон ўртача маош миқдори бўйича Марказий Осиёда етакчи деб топилди
Жаҳон | 17:16
Мавзуга оид
15:02
«Чегара билмас мухбирлар» Туркманистонда журналист аёлни заҳарлашга уриниш ҳақида маълум қилди
16:54 / 20.01.2025
Ўзбекистон телеканаллари Туркманистонда намойиш этилади
15:32 / 16.01.2025
Ашхобод бўлажак Ўзбекистон-Туркманистон тадбирларига тайёргарлик муҳокама қилинди
16:49 / 13.01.2025