Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдан Ўзбекистонга 50 та контейнерда фотоэлектр элементлари бўлган биринчи юк поезди йўлга чиқди
Хитойнинг Шэньси провинцияси маъмурий маркази Сиань шаҳридан Ўзбекистонга фотоэлектрик элементлар юкланган поезд йўлга чиқди.
Фото: Dunyo
Хитойнинг «Синьхуа» давлат ахборот агентлиги маълумотига кўра, юк поездига Ўзбекистонда 1 ГВт қувватга эга фотоэлектр лойиҳаси учун маҳсулотнинг биринчи партияси бўлган 50 та контейнер 20 МВт қувватга эга фотоволтаик элементлар юкланган.
Ушбу лойиҳа май ойида бўлиб ўтган «Хитой-Марказий Осиё» саммитидан кейин Хитой корхонаси томонидан Марказий Осиёда амалга оширилаётган биринчи йирик янги энергия лойиҳасидир.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистонга Хитой-Европа темирйўл йўналиши бўйлаб 3000 га яқин контейнер ортилган жами 60 та поезд жўнатиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026
Хитой 78 миллиард туп дарахт экди, аммо энди бунинг салбий оқибатларини кўрмоқда
09:17 / 05.05.2026