Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Малайзия ёғоч ишлаб чиқарувчилар кенгаши (Malaysian Timber Council-MTC), Малайзия мебел ишлаб чиқарувчилар кенгаши (Malaysian Furniture Council-MFC) вакиллари ва Фарғона вилояти Данғара тумани ҳокимлиги ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашувда Малайзия томонига Фарғона вилоятини, шу жумладан Данғара туманини иқтисодий ижтимоий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, туманнинг ўсиш нуқталари ва драйвер тармоқлари, шунингдек, Ўзбекистонда бозор иқтисодиётини ривожлантириш, эркин рақобатни шакллантириш, хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Тадбир якунида томонлар ўртасида Фарғона вилояти Данғара туманида мебел ишлаб чиқариш лойиҳасини Малайзия кенгашига аъзо компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширишга келишилди.

















