Халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди
Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. У 2018 йил 1 январда ишга туширилганди. Ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.
Ўзбекистон халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Президентнинг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2022 йил 27 апрелдаги фармони билан халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида «масофавий божхона назорати» (махсус ажратилган жойларда визуал кузатувни амалга ошириш орқали) тизими жорий этилди.
Масофавий божхона назорати - халқаро аэропортлар орқали учиб кетаётган йўловчиларни махсус ажратилган жойларда хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда танлаб олиш тамойили асосида ҳамда масофавий визуал кузатувни амалга ошириш орқали божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишни таъминлайдиган тизим.
Халқаро аэропортларининг учиб кетиш йўналишида жисмоний шахсларнинг божхона декларациясини расмийлаштириш ва уларга божхона қонунчилиги бўйича тушунтиришлар бериш учун йўловчилар ҳаракатига таъсир қилмайдиган алоҳида божхона расмийлаштируви жойи ташкил этилади.
Божхона расмийлаштируви жойи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида «Божхона», «Таможня» ва «Customs» ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.
Ўзбекистон халқаро аэропортларининг учиб кетиш жойидаги масофавий божхона назорати тизимига қўйиладиган талаблар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
19:31 / 14.11.2024