Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Малайзия қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун минерал ўғитлар етказиб бериши мумкин
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Малайзия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазири Муҳаммад бин Сабу билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорлик, Ўзбекистонда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан парранда гўшти ва тухум, Малайзия қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун минерал ўғитлар етказиб бериш масалалари хусусида фикр алмашди.
Малайзия томони ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўзининг сифати ва мақбул нархлари сабабли уларнинг экспорти ҳажмини ошириш кераклигини билдирди. Малайзия мамлакатда етиштириладиган парранда гўшти ва тухум учун салоҳиятли бозор эканини таъкидлаб, ушбу маҳсулотлар учун Малайзиянинг Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) томонидан тан олинадиган «Ҳалол» сертификатлари талаб этилишини маълум қилди.
Учрашув якуни жорий йил 25-27 сентябр кунлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбариятининг Малайзияга сафарини ташкиллаштириш ҳамда октябр ойида икки давлат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбариятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида онлайн учрашув ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026