АҚШ махсус хизматлари Украинанинг қарши ҳужуми муваффақиятига ишонқирамаяпти
Украина ёзги қарши ҳужумининг асосий мақсади — Мелитополга етиб бора олмайди деб ҳисобланмоқда.
Украина қуролли кучлари Мелитополни эгаллай олмайди ва Қримга қуруқликдан элтувчи йўлни кесиб қўйиб, Азов денгизига чиқа олмайди — бу камида шу йилнинг ёзида ўтказилаётган қарши ҳужум кампаниясида рўй бермаслиги аниқ, деб ёзади The Washington Post нашри Америка махсус хизматларининг баҳолашларига ҳавола қилиб.
Нашр мақоласида ёзилишича, Украина қуролли кучлари Запорижжя йўналишининг асосий мудофаа тугуни Токмак шаҳарчасига ҳам етиб боролмайди.
«Бу баҳолашлар Россия қуролли кучлари томонидан эгалланган ҳудудлардаги қават-қават истеҳком чизиқлари ҳамда мина майдонларига таянган мудофаа чизиғининг қўпол самардорлигига асосланган. Бу ҳол Киевда ҳам, Ғарбдаги иттифоқчилар пойтахтларида ҳам миллиардлаб доллар ва ҳарбий техника билан қўллаб-қувватлаб турилган қарши ҳужум нега кўзланган мақсадга етказмаётгани хусусида мунозараларга сабаб бўлиши мумкин», — деб ёзади газета.
Мақолада Украинанинг хатти-ҳаракатларидан АҚШнинг норози бўлаётгани ҳам акс этган: жанубий йўналишлардан Бахмутга кучларни жалб қилиш билан машғул бўлиб, битта концентрациялашган ёриб ўтиш (Пентагон буни кўп бор тавсия этган) ўрнига кўп йўналишлар бўйича кичик гуруҳлар билан ҳужумга ўтиш тактикасидан фойдаланилмоқда. Натижада Украина қуролли кучлари барибир йўқотишларга дучор бўлмоқда: қатъий натижаларга эриша олмаяпти ва ёриб ўтишга мўлжалланган кучларни биринчи мудофаа чизиқларида жангга киритишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги таъкидни шу ҳафта ичида Россия ҳарбий каналлари ҳам қайд этган: фронтда шу пайтгача захирада ушлаб турилган Британиянинг Challenger танклари ва Stryker зирҳли транспортлари пайдо бўлган.
Мазкур доклад билан АҚШ конгрессменларининг бир қисми танишгач, Байден администрациясининг Украинага 20,6 млрд долларлик янги ёрдам пакетига республикачиларнинг қаршилиги кучайган. Айрим демократлар эса, аксинча, Оқ уйнинг Украинага қурол-яроғ етказиб бериш бўйича қатъиятсизлигини танқид остига олишган. Бу ички курашнинг эҳтимолли акс садоси сифатида АҚШ украиналик пилотлар тайёргарликни якунлагач Украинага Дания ва Нидерландия ҳарбий-ҳаво кучлари таркибидан F-16 қирувчи ҳарбий учоқлари етказилишини маъқуллагани тўғрисидаги янгилик Reuters томонидан тарқатилди.
АҚШ махсус хизматларининг мазкур амалий баҳоси агар дезинформация кампаниясининг бир қисми бўлиб чиқмаса, Ғарб давлатлари урушнинг 2024 йилда ҳам давом этиши, ёзги қарши ҳужум қишкисига айланишини кутишаётганидан далолат беради, гарчи ҳамон Украина қуролли кучларидан «мўъжиза» кутаётган бўлишса-да. Россия қуролли кучлари ҳам сезиларли йўқотишларга дучор бўлмоқда, уларнинг маънавий руҳи тобора заифлашмоқда, деган шу ҳафта ичида АҚШ штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси генерал Марк Милли.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
22:45 / 20.01.2025
Украинада Харкив мудофаасини таъминлай олмаган икки генерал ҳибсга олинди
20:22 / 20.01.2025
Путин Трампни табриклаб, «Украина можароси» бўйича мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
14:53 / 20.01.2025
«Эртага телевизорни томоша қилиш қизиқ бўлади». Трамп инаугурацияси арафасида чиқиш қилди
09:54 / 19.01.2025