Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Кампирободни ҳеч кимга бериб юбормади, аксинча, олди — Жапаров
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга бериб юборгани ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди.
«Кампирободни бериб юборди, деб карнай-сурнай чалаётганларни жоҳил дейиш мумкин», деди у «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида.
Жапаров сўзларига кўра, Қирғизистон сув омборини ҳеч кимга бериб юбормаган, аксинча, олган.
«Биз уни тенг ҳуқуқ асосида бошқаришга келишдик ва 50 фоизини ўзимизга олдик... Илгари бизни унга 50 метрга ҳам йўлатмасдилар, тўғрими?
Биз ҳар бир қароримиз ва ишимиз учун, ҳатто 50 йилдан кейин ҳам, қизармасдан жавоб беришга тайёрмиз. Биз буткул ва мутлақо халқ манфаати учун ишлаяпмиз. Шу боис, ҳар қандай ҳолатда ҳам шов-шув яратишга интилаётган айрим сайтларнинг маълумотларига эътибор бермасликни сўрайман», деди у.
2022 йил 18 ноябрда Жогорку Кенеш Ўзбекистон билан давлат чегарасини белгилаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Унга кўра Қирғизистон Ўзбекистонга Кампиробод сув омбори яқинидаги 4485 гектар ерни берди.
Бу Қирғизистонда сиёсий жанжал келтириб чиқарди. Хусусан, келишувга алоқадор ҳудуд аҳолиси, шунингдек, айрим сиёсатчилар ва фуқаролик фаоллари бу келишувга қарши чиқдилар ва Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасини туздилар. Кейинчалик улар ҳибсга олинди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026